Тезкор-тергов гуруҳи ходимлари томонидан воқеа жойига бориб, ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, яшаш хонада носоз электр иситиш мосламасини ёқиқ ҳолда назоратсиз қолдирилиши натижасида уйнинг 5 кв.метр майдонда пол қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланганлиги, ачинарлиси шу хонада бешикда бўлган чақалоқ тутундан заҳарланиб, вафот этганлиги маълум бўлган.
Азиз ҳамюртлар!
Қўлбола ва носоз газ, электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг, иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг, ёш болаларни ва гўдакларни уйда қаровсиз, назоратсиз қолдирманг.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси
Сентябрь 2017 | ||||||
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |