Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Тошкент туманидаги товуқ фермаси ёнғиндан зарар кўрди
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 04:32 да Тошкент вилояти Тошкент тумани, Кўксарой ҳудуди, “Оқтом” МФЙ, Низомий-Ганжавий кўчасидаги “Дўня Паранда” МЧЖга қарашли товуқ фермасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Тошкент туманидаги товуқ фермаси ёнғиндан зарар кўрди

Хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 8 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05.03 да қуршаб олиниб, соат 06.03 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган инсонлар йўқ. Бироқ, ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин-қутқарув хизматига хабар берилгани учун биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига етиб борганда, ферма биноси тўлиқ очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Ёнғин оқибатида товуқ фермасининг 250 кв.метр майдонда томи, шифти, ички қисми ёниб зарарланган ҳамда 150 донадан ортиқ товуқлар нобуд бўлган. Ёнғинни таҳминий сабаби, электр симларида юзага келган қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

06.11.2019
83
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг