Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Наманган вилоятидаги АГТКШ ҳудудида “Hyundai porter” русумли юк автомобили ёниб зарарланди
2019 йилнинг 12 сентябрь куни соат 07 дан 43 дақиқа ўтганда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Чусткўприк МФЙда жойлашган “Исоқхон Ибрат метангаз” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси ҳудудида “Hyundai porter” русумли юк автомобилида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Наманган вилоятидаги АГТКШ ҳудудида “Hyundai porter” русумли юк автомобили ёниб зарарланди

Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 07:51 да етиб борган ва ёнғин соат 07:53 да қуршаб олиниб, соат 08:00 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса оқибатида “Hyundai porter” русумли юк автомобилининг салон қисми ва шиналари ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби автомобилга сиқилган газни тўлдиргандан сўнг газ шланги узилмасдан автомобилнинг ҳаракатланиб кетиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

2 3

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

12.09.2019
57
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг