Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Юнусобод туманида учта қўшни уйларда ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 12 сентябрь куни 02 дан 34 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Хиёбонтепа” МФЙ Бодомзор 10-тор кўчасида жойлашган 3-А, 5-А ва 3-уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Юнусобод туманида учта қўшни уйларда ёнғин содир бўлди

Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 02:39 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:07 да қуршаб олинган ва 03:19 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 3-А-уйнинг 120 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин майдони кенгайиши оқибатида 5-А ва 3-уйларнинг 30 кв.метр ва 10 кв.метр майдондан том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг жами 590 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғинни қўшни биноларига тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаганлиги ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

2 3 

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

12.09.2019
89
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг