Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Ўчмаган сигарета қолдиғининг аянчли оқибати
2019 йилнинг 11 сентябрь куни соат 18 дан 26 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани “Шухрат” МФЙ 19-даха 31-уйнинг 4-қаватидаги 8-хонадонда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар тушган.
Ўчмаган сигарета қолдиғининг аянчли оқибати

Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 2 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрсатилган манзилга бўлинмалар соат 18:34да етиб борган вақтда кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан қуюқ тутун чиқаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тезда бартараф этилиб, ёнғиндан уйнинг 27 кв.метр майдони сақлаб қолинган ва аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.

Ачинарлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгаси (1-гуруҳ ногирони) 1963 й.т. фуқаро С.Ц.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйидаги 3 кв.метр майдонда тўшак ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби сигарета чекишда эҳтиётсизлик.

2

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

11.09.2019
56
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг