Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибати
2019 йилнинг 11 сентябрь куни соат 03 дан 45 дақиқа ўтганда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Устоз” МФЙ, Табассум кўчасида жойлашган икки қўшни уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибати

Ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилгани учун 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари кўрсатилган манзилга етиб борганида иморатнинг асосий том қурилиш конструкциялари ёнаётганлиги маълум бўлган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 04:00 да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 17 км). Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:05 да қуршаб олинган ва соат 05:05 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 71-уйнинг 200 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда 72-уй дарвозахонасининг 10 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан 71-уйнинг уйнинг 100 кв.метр ва 72-уйнинг эса 200 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин вақтида 71-уй эгаси фуқаро Ё.Ғиёсов куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган (аҳволи қониқарли). Ёнғинни тахминий сабаби сигарета чекишда эҳтиётсизликдан. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

2 3

 Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

11.09.2019
65
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг