Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР!
ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР!

Ҳар йили сентябрь ойининг бошида республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” байрам тадбирлари ва шу билан бирга “Билимлар куни” кенг нишонланади.

Бу йилги ушбу байрам тадбирлари эса ҳар йилгидан ноодатий тарзда, ўзгача кўтаринки кайфиятда ўтди. Яни, Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг раҳбар ва ходимлари билим даргоҳларига ташрифи бунинг бир мисолидир.

Хусусан, 5 сентябрь куни Тошкент вилояти  ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи майор М.Мирзаходжаев ҳам ўзи таҳсил олган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 286-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

286-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган манавият соатида майор М.Р.Мирзаходжаев сўзга чиқиб, аввало таълим берган устозларига алоҳида миннатдорчилик билдирди. Ўқувчи-ёшларни янги ўқув йили билан табриклаб, ўзининг мактаб даврларини ҳам ёдга олди.

Ўқувчи ёшларга Президентимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва юксак ишончни, яратилаётган шарт-шароитларни чуқур ҳис этиб, янада юқори марраларга эришишларини, мамлакатимиз келажаги ёш авлодлар қўлида эканлигини, бугунги кунда мамлакатимизда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини, бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнггида мактаб кутубхонасига 200 га яқин  китоблар совға қилинди. Шу билан бирга ўқувчиларга истиқлолдек неъматнинг қадрига етиб, чуқур билим, илм олиб, буюк боболаримиз Амир Темур, Жалолиддин Мангубердилар каби мард, жасур бўлиб, аждодларга муносиб фарзанд бўлишларига ишонч билдирди.

2 3 4

 Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси    

 

09.09.2019
27
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг