Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Самарқанд ва Қарши шаҳарларида байрам муносабати билан ўтказилган мушакбозликлар даврида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнган
Самарқанд ва Қарши шаҳарларида байрам муносабати билан ўтказилган мушакбозликлар даврида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Самарқанд ва Қарши шаҳарларида байрам муносабати билан ўтказилган мушакбозликлар даврида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнган

2019 йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “В.Абдулла” кўчаси олдидаги очиқ майдонда ўрнатилган мушаклар отилиши жараёнида мушакларнинг ўчмай қолган чўғ парчалари 350 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига келиб тушиши натижасида 40 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган.

Мазкур тадбирга жалб этилган навбатчиликда турган 3 та ёнғин ўчириш экипажи ҳамда 1 та сув ташишга мўлжалланган ёрдамчи техника ёрдамида ёнғин соат 21:27 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги М.Тошмухаммедов номидаги мусиқали драма театри олдидаги очиқ майдонда ўтказилган мушакбозлик давомида мушаклардан бирининг нуқсони бўлганлиги ва унинг етарлича ердан кўтарилмасдан ёрилиши эвазига ундан чиққан учқун 300 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига тушиши оқибатида 40 кв.метр майдонда ёнғин юзага келган. Тадбирга жалб этилган навбатчиликда бўлган 3 та ёнғин ўчириш экипажи ёрдамида ёнғин 5 дақиқада бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

01.09.2019
226
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг