Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Самарқанд шаҳридаги автомобилларга газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 12 август куни соат 17:27да Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси 5-уйда жойлашган “Автогаз-Инвест” оилавий корхонасига қарашли кўп ёқилғили автомобилларга суюлтирилган газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Самарқанд шаҳридаги автомобилларга газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш автоэкипажи ва 2 та ёрдамчи техникалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 17:30 да етиб борган ва ёнғин соат 17:40 да қуршаб олиниб, соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида шохобчанинг 2 та газ ва 1 та бензин қуйиш колонкалари, 200 кв.метр майдонда шифти, томи ҳамда оператор хонасининг ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби шохобчага ёқилғи қуйиш учун келган “НЕКСИЯ 1” русумли автомобилга бензин қуйиш вақтида электр статик ҳодисаси рўй бериши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

       

12.08.2019
211
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг