Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
МДФ эшик ва ромлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 7 август куни соат 08:17 да Жиззах шаҳри “Сангзор” МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган “Боходир Исомиддинов” ХКга қарашли МДФ эшик ва ромлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
МДФ эшик ва ромлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 7 та асосий ёнғин ўчириш ва 1 қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига 4 дақиқада етиб борган. Ёнғин 08:55 да ўраб олиниб, 09:18 да бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан икки қаватли цех биносининг 250 кв.метр майдони сақлаб қолинишига эришилган ва аланганинг қўшни биноларга ўтиб кетиши олди олинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 230 кв.метр майдонда томи, шифти, ички жиҳозлари ва маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғинни сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

07.08.2019
51
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг