Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Бухорода юқори босим остидаги газ қувурида авария содир булди
2019 йилнинг 20 июль куни соат тахминан 21 дан 40 дақиқа ўтганда Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳудудидан ўтган «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли бўлган «Газли-Чимкент» юқори босим остидаги газ қувурининг 76-километрида содир бўлган авария натижасида ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган.

Воқеа жойига Бухоро вилояти Ёнғин хавфсизлиги гарнизонидан 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилди. Мазкур аварияни бартараф этиш мақсадида қувурнинг икки томонида жойлашган махсус беркитиш мосламаларни (задвижкалар) беркитиш йўли билан қувурларга газ узатилиши тўхтатилди ва аварияни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Авария аҳоли турар жойлардан 40 километр узоқликда содир бўлиб, атрофдаги объектларга ва аҳолига хавф туғдирмайди. 

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси 

20.07.2019
56
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг