Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Маҳалла фуқаролар йиғини биносида ёнғин содир бўлган
2019 йилнинг 15 июль куни соат 21:52да, Сергели тумани, 7-даҳасида жойлашган “Ал-Фарғоний” номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида ёнғин юзага келган.

Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 21:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:04да қуршаб олиниб, соат 22:20да бартараф этилган. Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғиндан биносининг ички қисми ва жиҳозлари 50 кв.м. майдонида ёнган 250 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

                  Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

15.07.2019
45
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг