Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Юк автомобилидаги юз берган ёнғин фожиаси
2019 йилнинг 10 июль куни соат 06:51 да Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани “Шакартери” МФЙ, Шовкан қишлоғидан ўтувчи йўлдан ҳаракатланиб кетаётган “КАМАЗ” русумли юк автомобили тиркамасида сомон ёнаётганлиги ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.
Юк автомобилидаги юз берган ёнғин фожиаси

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмаларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган ва  ёнғиндан юк автомобили ҳамда унга ортилган 400 дона сомон ғарами (пресс) асраб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмаларининг етиб келгунига қадар ёнғинни ўчиришга уринган икки йўловчилардан бири фуқаро Ш.Э. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган, иккинчи фуқаро Н.З. эса тиркамадан бош қисми билан ерга йиқилиб, жойида вофот этгани маълум бўлган.

Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби юк автомобили ва тиркамасига ортилган сомон прессларининг устки қисми электр сим ёғочнинг симларига тегишидан ҳосил бўлган қисқа туташув натижасида. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

10.07.2019
126
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг