Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб зарарланди
2019 йилнинг 15 июнь куни соат 09:10да Андижон вилояти ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Андижон шаҳар Ёйилма МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли (60 та хонадонли) 1-уйнинг том (чордоқ) қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб зарарланди

Воқеа жойига 8 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ва 2 та автонарвон юборилган. Ёнғин ўчириш экипажлари соат 09-17 да етиб борган, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09-35 да ёнғин қуршаб олинган ва 09-55 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғиндан 1-уйга туташ қурилган кўп қаватли 2-уйнинг 480 кв.метр майдонда том қисми сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида 1-уйнинг 480 кв.метр майдонда ёғоч конструциялардан қурилиб, туника билан ёпилган том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси 

15.06.2019
182
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг