Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Ёнғинда юз берган фожиа
2019 йилнинг 28 май куни соат 03 дан 41 дақиқа ўтганда Тошкент вилояти Бекобод тумани ЁХБ диспетчерлик хизматига Бобур фермерлар уюшмаси, Маърифат кўчаси 2-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғинда юз берган фожиа

Воқеа жойига зудликда 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 03 дан 53 дақиқа ўтганда кўрсатилган манзилга етиб борган вақтида (энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан воқеа жойигача масофа 12 км.) уйнинг том қисмидан қуюқ тутун аралаш аланга чиқиб ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04 дан 23 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 04 дан 46 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 90 кв.метр майдони сақлаб қолинган ва қўшни хонадонларга аланганинг ўтиб кетиши олди олинган. Ёнғин оқибатида уйнинг 100 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Энг ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси 1986 й.т. фуқаро Ф.А, унинг 1989 й.т. рафиқаси М.А.нинг қисман куйган ва тутундан димиққан ҳолда жасадлари топилган. Уларнинг 2017 й.т. ўғли З.М. қисман куйган ва тутундан димиққан ҳолда қутқарилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай шифоҳонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. 

Дастлабки суриштирув ишлари давомида хонадоннинг чиқиш йўлаги очиқ аланга билан қопланганлиги ва деразаларига темир панжаралар ўрнатилганлиги сабабли уй эгалари ёнғин ҳудудидан чиқа олмаганликлари маълум бўлган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби электр тизимида юзага келган авария натижасида деб гумон қилинмоқда. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

28.05.2019
161
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг