Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Савдо мажмуаси ёнғиндан зарарланди
2019 йилнинг 16 май куни соат 04-00да Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчасида жойлашган “Дарвоза Савдо” МЧЖга қарашли “Макро” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.
Савдо мажмуаси ёнғиндан зарарланди

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 04 дан 03 дақиқа ўтганда етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04 дан 09 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 04 дан 19 дақиқа ўтганда тўлиқ бартараф этилган. Натижада ёнғиндан мажмуанинг 750 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида мажмуанинг 1-қаватидаги 30 кв.метр майдонда савдо растаси ва 3 дона музлатгич ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби мажмуадаги музлатгичнинг электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

16.05.2019
203
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг