Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Куни кеча автомобилларда юзага келган ёнғинлар
2019 йилнинг 14 май куни республикамизнинг Наманган шаҳрида енгил ҳамда Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида эса юк автомобилларида ёнғин содир бўлган.
Куни кеча автомобилларда юзага келган ёнғинлар

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри Мингчинор МФЙ Оромгоҳ кўчаси 1-кичик ноҳия 30-уй яшовчи фуқаро М.С.га тегишли шу ҳудуддаги гаражда турган “NEXIA” русумли автомобилнинг салон қисми ёниб зарарланган. Воқеа жойига етиб борган 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони кенгайиши олди олинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг тахминий сабаби автомобилнинг электр симларида қисқа туташув.

3 4

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидан ўтувчи М-39 “Бойсун-Шеробод” йўналиши бўйлаб, Мунчоқ маҳалла ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “Камаз” русумли юк автомобилида ёнғин собир бўлган. Ёнғиндан юк автомобилининг салон қисми ва олд шиналари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига етиб борган 1 та ёнғин ўчириш бўлинмасининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғинни тахминий сабаби мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув. Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидан ўтувчи А-373 йўлининг “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб Янгийўл маҳалла ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “Зил-130” русумли автомобилидаги содир бўлган ёнғин натижасида эса салон, борт қисми ва шиналари ёниб зарарланган ҳамда юк автомобилининг ҳайдовчиси фуқаро М.Ж. куйиш тан жароҳати билан шифохонага юборилган.

5 6

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Ушбу ёнғинни тахминий сабаби ҳам мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув.

7 8

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

14.05.2019
108
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг