Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Лоқ-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 11 март куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Садда” МФЙ ҳудудида жойлашган “Кўмакай орзуси” МЧЖга қарашли лоқ-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Лоқ-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида 150 кв.метр майдонда бостирма, унинг остида бўлган турли сиғимлардаги енгил алангаланувчи суюқликлар (хомашё) ва тайёр лоқ-бўёқ маҳсулотлари ҳамда цех ҳудудида турган МАN русумли юк ва ДАМАС русумли автомобиллар ёнган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига 12 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 автонарвон жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 350 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, лоқ-бўёқ маҳсулотини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган “Нефрас” енгил алангаланувчи суюқликни MAN русумли юк автомобили сиғимидан 20 тонналик сиғимга тўкиш вақтида ҳосил бўлган статик электр токи натижасида. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

11.03.2019
100
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг