Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Автомобиль ёнғиндан зарарланди
2019 йилнинг 3 март куни Сирдарё вилояти М-39 йўлининг Тошкент-Термиз 937-км.да ҳаракатланиб кетаётган 1967 й.т. фуқаро Ш.Х. бошқарувида бўлган “NEXIA” русумли автомобилининг мотор қисмида носозлик сезиб, тўхтаган вақтида автомобилда ёнғин содир бўлган.
Автомобиль ёнғиндан зарарланди

Ёнғин бошланган вақтда хайдовчи ва 4 нафар йўловчилар 2 нафар ёш болалари билан (2009 ва 2018 й.т) автомобилдан тушиб қолишга улгуришган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин оқибатида автомобиль зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 1 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Ёнғинни тахминий сабаби автомобилнинг матор қисмидаги электр симларининг қисқа тутушуви. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа содир бўлган жойдан ёнғин ўчириш қисмигача бўлган масофа 19 км.ни ташкил этади.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

03.03.2019
114
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг