Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Иккита қўшни хонадонларда ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 19 февраль куни соат 14.34да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Кўркам Обод” маҳалласи, Нашриёт кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Иккита қўшни хонадонларда ёнғин содир бўлди

Хабар асосида зудликда 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 14.39 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 15.17да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Нашриёт кўчасида жойлашган 99-Б уйнинг 110 кв.метр майдонда ва 99-В уйнинг 90 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг 250 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

19.02.2019
118
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг