Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Қаровсиз қолдирилган ёш болаларнинг шўхлиги аянчли якун топди
2019 йилнинг 14 январь куни Фарғона тумани Чимён қишлоғида яшовчи фуқаро Д.А.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Қаровсиз қолдирилган ёш болаларнинг шўхлиги аянчли якун топди

Ёнғинни пайқаб қолган қўшнилари уй эгасининг 2006 ва 2015 йилда туғилган фарзандлари ҳамда 2007 йилда туғилган жиянини (ўғил болалар), ёнғин зонасидан куйиш тан жароҳатлари билан қутқариб, шифохонага олиб кетилган ва шу даврда ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилган. Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, улар 7 дақиқа ичида ёнаётган хонадонга етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 100 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан яшаш уйининг 150 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан куйиш тан жароҳатининг оғирлиги сабабли жорий йилнинг 15 январь куни 2015 йилда туғилган А.Д. вафот этган. Ёнғинни таҳминий келиб чиқиш сабаби ёш болаларни қаровсиз қолдирилиши ва уларнинг очиқ оловдан фойдаланиши.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ

 билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

15.01.2019
201
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг