Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Янгиликлар
Аҳоли хонадонларидан “йиллик йиғим” сифатида пул маблағларини йиғиб олиш ҳолатлари учраётгани юзасидан Қашқадарё вилоятида семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 22 август куни Қашқадарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ташаббуси билан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган бу каби масъулияти чекланган жамиятларни фаолиятини тартибга солиш доирасида семинар ўтказилди.
23 Август
Қарши шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди
Жорий йилнинг 19 август куни Қарши шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида фавқулодда вазиятлар тузилмалари шахсий таркиби ўртасида спортнинг «Енгил атлетика» тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
21 Август
Қашқадарё вилояти ҳокимлигида бозор ва савдо комплексларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан, жорий йилнинг 14 август куни вилоят ҳокимлигида ҳудудда жойлашган бозор ва савдо комплексларида бир неча йиллардан буён ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида бажарилмасдан келинаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусида ёнғин билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатларни олдини олишга бағишланган танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
16 Август
БУХОРОЛИК ЁНҒИН ЎЧИРУВЧИЛАР – ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ
Жорий йилнинг 9 август кунини иккинчи яримида терма жамоалар ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш йўналишида ўзаро баҳслашдилар.
11 Август
НАВОИЙДА ЁНҒИН ЎЧИРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Жорий йилнинг 8 август куни Навоий шаҳрида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мезбонлигида Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионатига старт берилди.
9 Август
“Ёнғин-қутқарув қисми” биноси фойдаланишга топширилди
2019 йилнинг 9 август куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби учун барча шарт-шароитлар яратилган услубда замон талаблари асосида қурилган “Ёнғин-қутқарув қисми” биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
9 Август
Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида ёш ходимлар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Милллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 июль кунидаги қўшма қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Марказий аппарати, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек унинг қуйи тизимларидаги ёш ходимлари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш босқичида ўтказилди.
28 Июль
@sizdanTelegram ижтимоий тармоғига жойлаштирилган САМАРҚАНД - "Ёнғин хавфсизлиги ходимлари жарима солгани етмагандек, одамларга қўпол муомалада бўлмоқда" номли мақола юзасидан:
@sizdanTelegram ижтимоий тармоғига жойлаштирилган САМАРҚАНД – “Йўл таъмири учун халққа ўлпон солинадими?” номли мақола юзасидан жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг dyxx.uz веб-сайти орқали муносабат билдирилиб, унда аҳоли хонадонларидан пул йиғиб кетаётганлар ФВВ ёки унинг Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари эмаслиги кўрсатилган ва аҳолини огоҳликка чорлаш мақсадида мурожаат эълон қилинган эди.
22 Июль
@sizdanTelegram ижтимоий тармоғига жойлаштирилган САМАРҚАНД – “Йўл таъмири учун халққа ўлпон солинадими?” номли мақола юзасидан:
@sizdanTelegram ижтимоий тармоғида САМАРҚАНД- “Йўл таъмири учун халққа ўлпон солинадими?” деб, жойлаштирилган маълумотнинг фотолавҳасидаги квитанция ва тўлов паттасига (шартнома) босилган муҳрларда “FAVQULODDA YONGIN XAVFSIZLIGINI TAMINLASH” MCHJ PAXTACHI TUMAN FILIALI номи кўрсатилган.
20 Июль
Ўт ўчиргичларини қуёш нурлари тушадиган жойларга ўрнатманг
Расмий бўлмаган интернет тармоқларида автотранспорт воситаларида мавжуд бўлган сув-эмульсия таркибли аэрозоль баллонига қадоқланган бирламчи ўт ўчиргичларнинг ёрилиш ҳолати тасвирга олинган фото ва видеолавҳалар тарқалган.
18 Июль
“ҲАЛОСКОРЛАР ОИЛАСИ” ОИЛАВИЙ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2019 йилнинг 13 июль куни Қарши шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимларни оилаларидан иборат 10 та жамоа иштирокида “Ҳалоскорлар оиласи” номли оилавий спорт мусобақаси ташкил этилди.
17 Июль
@sizdantelegram интернет тармоғига жойлаштирилган НАВОИЙ – “Ёнғин хавфсизлиги ходимлари: ўз ишимиз қолиб, раҳбарлар чўмиладиган саунани тозалаяпмиз” мақоласи юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ва Навоий вилояти Зарафшон ихтисослаштирилган прокуратураси масъул ходимлари, @SIZDANTELEGRAM канали орқали юборилган НКМК ДК Марказий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи ЁХБ ва унга бўйсунувчи 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми раҳбарияти томонидан содир этилаётган қонун бузилиш ҳолатлари ҳақидаги мурожаат юзасидан ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлган.
16 Июль
“Ёнғиндан сақлаш хизмати аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг бир нечта ходимлари ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларни ёнғин ўчирувчи касбига қизиқтириш, спорт мусобақалари ва ҳайрия тадбирларини ўтказишда жонбозлик кўрсатиб келаётганликлари учун ҳамда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг “Ёнғиндан сақлаш хизмати аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
29 Июнь
Қашқадарё вилоятида «Волейбол» тури бўйича вилоят биринчилиги спорт мусобақаси бўлиб ўтди
Ўзбекистонда “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 29 июнь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Динамо” ўйингоҳида Қашқадарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ёшлари ва унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби ўртасида шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, ходимлар ўртасида спортни янада ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, спортнинг «Волейбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди.
29 Июнь
Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг “Қутқарувчилар” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади
Ўзбекистонда “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган Шимоли-ғарбий ҳарбий округи биносида Қуролли Кучлар тизимидаги ёш ҳарбийлар ва ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва китобга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Билимдонлар аренаси” интеллектуал ўйини ўтказилди.
28 Июнь
Ҳар жума - “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни”да...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3898-сон қарорига асосан ҳафтанинг ҳар жума куни – “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” ўтказилиши белгилаб қўйилган.
28 Июнь
Telegram KUN.UZ ижтимоий тармоғига жойлаштирилган “Ўт ўчириш хизматидан қониқмадим”. Уйи ёнган норози оила кўчада қолди мақоласи юзасидан
Мақолада келтирилган ҳолатларга ойдинлик киритиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ЁХББ ҳамда Тошкент вилояти ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг мутахассислари билан биргаликда Тошкент тумани, “Кўксарой” ҳудуди “Чиғатой” МФЙ, Камалак берк кўчаси 16 ва 17-уйларда содир бўлган ёнғин жойига чиқиб ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
24 Июнь
Ёнғин-қутқарув хизматининг ўқув амалий тактик машқи ўтказилди
Тошкент шаҳар Сергели тумани Дустлик мавзесида Ёнғин-қутқарув хизматининг шахсий таркибини авария-қутқарув ва ёнғин ўчириш тактикаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши, назарий билимларини чуқурлаштириш, касб маҳоратини ошириш, вазиятни аниқ баҳолаш, раҳбар ходимларга фавқулодда ҳолат ва ёнғинларда бошқарувни, вазифа бериш ва қарорлар қабул қилишни ўргатиш, шунингдек шахсий таркибнинг авария, ёнғин ва табиий офатларда инсонларни қутқариш ишларини бажарилишида бўлинмалар жанговар ҳолатини текшириш мақсадида амалий тактик машқи ўтказилди.
20 Июнь
Оромгоҳлардаги болаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмалари оширилмоқда
Хушхаво табиат қўйнидаги стационар ва кундузги болалар оромгоҳларида болажонларнинг шодон қийқириғию ўйин кулгуси тутган.
19 Июнь
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг