Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Ёнғинлар статистикаси

Республика ҳудудида 2019 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар статистикаси

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлари натижасида 15441 та бино ва иншоотларда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 30 нафар инсонлар қутқарилган, 624 бош уй хайвонлари, 113 хил техникалар, 268 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 86 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган. Шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим кўникламаларига эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 358 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 9 тага ва тан жароҳати олиши 58 тага камайган. Лекин, олиб борилаётган ишларга қарамасдан 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида республика ҳудудида жами 8397 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 82 нафар инсон ҳалок бўлган ва 219 нафар киши тан жароҳати олган.

Жами содир бўлган ёнғинларнинг 68,9 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 11,6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,3 фоизи транспорт воситаларида ва 1,4 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган. Ёнғинларнинг 38,7 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,3 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши,11,4 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,6 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

03.11.2018
1400
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг