Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Термин ва асосий тушунчалар

Ёнғин – одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;

Ёнғинни қуршаб олиш – инсонлар ва (ёки) хайвонлар хаётига хавф солувчи таҳдидларни мавжуд эмаслиги ёки бартараф этилганлиги кўрсатувчи ёнғин ўчириш босқичи ҳисобланади, ёнғинни тарқалиши чекланган ва уни бартараф этиш учун мавжуд куч ва воситалар ёрдамида яратилган шароит;

Ёнғинни бартараф қилиш – ёнғинни батамом ўчириб, унинг қайта ёниш имкониятини тугатиш;

Ёнғин хавфсизлиги куч ва воситалари – ёнғин хавфсизлигининг шахсий таркиби, ёнғин ўчириш техникалари, алоқа ва бошқарув воситалари, ёнғин ўчириш ва унинг техник воситаси, ёнғин хавфсизлиги хизматида мавжуд асобоб-анжомлар;    

Ёнғин ўчириш участкаси – ёнғин ўчиришни бажариш учун куч ва воситалар йиғилган жой;

Ёнғинда тезкорлик штаби – ёнғинда куч ва воситаларни бошқариш учун вақтинча тузилган тузилма;

Ёнғинда вазиятни баҳолаш – ёнғин ҳолатини аниқлаш натижасида ҳамда олинган маълумотлар таҳлилини умумлаштириш асосида қилинган хулоса;

Ёнғин ўчириш воситаси – ўзининг физик-кимёвий хусусиятлари билан ёнғиннинг тўхтатилишига шароит яратадиган воситалар;

Газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати базаси – ҳимоя аппаратларини сақлаш, текширувдан ўтказиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун ташкил этилган махсус хоналар;

Газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати назорат хонаси – ҳимоя аппаратларини сақлаш, текширувдан ўтказиш учун ёнғин хавфсизлиги қисмларида, ёнғин ўчириш штабларида ва ўқув юртларнинг ёнғин хавфсизлиги қисмларида ташкил этилган хона;

Нафас олишга яроқсиз бўлган муҳит – одам соғлиғига хавф солувчи, тутун ва заҳарли газлар тўпланган ҳудуд;

Ҳимоя аппарат – нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда, одамнинг нафас олиш йўлларини ҳимоя қилувчи восита;

Ёнғин ўчириш тезкор режа - тезкор-тактик жиҳатдан тузилиши мураккаб, портлаш хусусиятига эга, ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлардаги тахминий вазиятни ва ривожланаётган ёнғинларни бартараф этишда юзага келадиган турли ҳолатларга тайёр бўлишни таъминловчи тезкор ҳужжат;

Ёнғин ўчириш тезкор варақаси – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг асосий маълумотларини ўз ичига олган тезкор ҳужжат;

Ёнғин хавфсизлиги гарнизони – маълум бир ҳудудда жойлашган Давлат ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқарув идоралари ва бўлинмалари,  илмий-тадқиқот муассасалари ва ёнғин-техник таълим муассасалари ҳамда тегишлилигидан қатъий назар ёнғинларни бартараф этишга мўлжалланган идоравий тузилмалар;

Навбатчи смена хизмати – ёнғин хавфсизлиги қисмларининг навбатчи сменаларида ташкил этиладиган, ушбу қисмларнинг куч ва воситаларининг доимий жанговар шайлигини таъминловчи ёнғин ўчириш хизмати тури;

Куч ва воситаларни жалб қилиш режаси – ёнғиндан сақлаш хизмати гарнизони ҳудудида содир бўлган ёнғинларни бартараф этишга ёнғиндан сақлаш хизматининг куч ва воситаларини жалб қилиш тартибини белгиловчи тезкор ҳужжат;

Қисм чиқиш ҳудуди – ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар олинганда, жадвал асосида куч ва воситалар биринчи навбатда юбориладиган ҳудуд;

Фавқулодда вазият – ёнғинни бартараф этиш учун мазкур ҳудудда жойлашган ёнғиндан сақлаш хизмати гарнизони ҳамда ҳаёт маромини таъминловчи бошқа хизматларнинг куч ва воситалари етарли бўлмаган, ёнғиндаги вазият;

 

ёниш - ҳеч бўлмаганда қуйидаги учта омилдан бири: аланга, ёруғлик (нур) сочиш, тутун ажратиб чиқариш билан кузатиладиган, модданинг оксидланиш экзотермик реакцияси;

чақнаш - қисқа муддатли кўринадиган ёруғлик (нур) сочиш билан кузатиладиган газ, буғ ва ҳаво аралашмасининг ёнувчан модданинг юзасида тез ёниши;

портлаш - ҳаракатга келтира оладиган, сиқилган газларнинг пайдо бўлиши ва энергия ажралиши билан кузатиладиган, портлаш хавфи бўлган муҳитнинг тез экзотермик кимёвий ўзгариши;

ёнғиннинг хавфли омиллари - таъсири одамларнинг куйишига ёки бошқа тан жароҳати олишига, тутун асоратлари билан заҳарланишга ёки ҳалок бўлишига ва (ёки) мулкий зарар етказишга олиб келиши мумкин бўлган ёнғин аломатлари. Ёнғиннинг хавфли омилларига юқори ҳарорат, тутун билан қопланиш, газ муҳити таркибининг ёмонлашиши киради;

ёнғин оқибатлари - одамларнинг ҳалок бўлиши; тан жароҳати олиши, заҳарланиши; куйиши, ҳайвонларнинг нобуд бўлиши; бинолар, иншоотлар, товар-моддий бойликлар, асбоб-ускуналар, ҳужжатлар, санъат асарлари, уй жиҳозларининг буткул ёниб кетиши ёки зарарланиши, атроф табиий муҳитга зарар етказиш;

ёнғинда ҳалок бўлган - бевосита ёнғин содир бўлган жойда куйиш, ёниш ва тутун асоратларидан заҳарланиш, қурилиш конструкцияларининг қулаши оқибатида олган тан жароҳатлари ва бошқа омиллар натижасида ёки тиббиёт муассасаларида даволаниш даврида тан жароҳатини олган кундан бошлаб 30 сутка ичида ҳалок бўлган шахс. Бу врачлар кўриги хулосаси ёки суд-тиббий экспертизаси натижаси асосида аниқланади;

ёнғинда жабрланган ва тан жароҳати олган - куйиш ёки бошқа тан жароҳати олиши, ёниш асоратларидан заҳарланиши туфайли камида бир кунга меҳнат қобилиятини йўқотган ёки касалхонага ётқизилган ёхуд биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг қатнаб даволаниш (амбулаторияда) буюрилган шахслар;

бадан шикастланиши (жароҳат) - одам аъзолари ва тўқималарининг анатомик бутунлиги ёки физиологик фаолиятининг бузилиши;

ёнғиндан етказилган мулкий зарар - ёнғиндан зарарланган ёки нобуд бўлган моддий бойликларнинг қиймат ифодаси;

нобуд бўлган моддий бойликлар - ёнғин оқибатида ўз қиймати ва сифатини тўлиқ йўқотган, белгиланган мақсадда фойдаланиб бўлмайдиган ва таъмирлаш йўли билан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириб бўлмайдиган моддий бойликлар;

зарарланган (шикастланган) моддий бойликлар - тиклаш (таъмирлаш) йўли билан фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириб бўладиган моддий бойликлар;

бевосита ҳақиқий талафотлар - ёнғиннинг хавфли омиллари бевосита таъсири оқибатида нобуд бўлган ва (ёки) зарарланган (шикастланган) моддий бойликларнинг пул билан баҳоланган ифодаси;

экстерриториаллик мақомига эга объектлар - дипломатик муносабатлар ҳақидаги (1961 йил 18 апрелдаги) Вена конвенциясининг ҳамда консуллик муносабатлари ҳақидаги (1963 йил 24 апрелдаги) Вена конвенциясининг низомларига асосан иммунитетга эга бўлган чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг хоналари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ваколатхоналари ва ихтисослаштирилган муассасалари ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг хоналари, агар уларнинг хоналарига иммунитетларнинг жорий этилиши шартлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган бўлса.

02.11.2018
280
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг