Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Ишга кириш тартиби

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимларига ишга кириш тартиби

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва унга бўйсунувчи бўлинмаларига, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ва уларнинг қуйи тизимларига танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва
160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.

Хизматга номзод доимий прописка жойи бўйича ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);

қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик
(агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари
(асли кўрсатилган ҳолда);

3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);

номзоднинг таржимаи ҳоли;

анкета-маълумотнома;

ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);

ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);

асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга топшираётганда ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаса, чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади);

прописка жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса).

Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.

Хизматга қабул қилиш номзоднинг доимий прописка жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан дастлабки ва якуний танловлар асосида амалга оширилади. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ички ишлар органларида қабул комиссиялари тузилади.

Танловлар номзоднинг хохишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Дастлабки танлов тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

дастлабки суҳбат;

психологик тест;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Дастлабки танлов тадбирлари уларнинг турларидан келиб чиқиб, тегишли мутахассислар томонидан ўтказилади.

Дастлабки танлов, дастлабки суҳбат, психологик тест ва умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг умумлаштирилган натижаларига кўра якунланади.

Дастлабки танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирилганидан сўнг, унга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссиясига йўлланма берилади.

Шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилиб, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган тақдирдагина, номзод якуний танловга қўйилади.

Якуний танлов номзод билан якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатлар баҳоланади.

Якуний суҳбат натижалари кўра номзоднинг хизматга касбий жиҳатдан яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди. Якуний танловда, қоида тариқасида, бир лавозимга камида иккита номзод иштирок этиши лозим.

Хизматга, мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда якуний танлов натижаларига кўра якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади.

09.10.2018
101
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг